Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мексика учун қўшимча божларни бир ойга тўхтатишга қарор қилди
АҚШ ва Мексика раҳбарлари «савдо урушини» бир ойга кечиктиришга, савдо ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика товарларига 25 фоизлик бож жорий қилиш ҳақидаги қарорини 1 ойга кечиктирадиган бўлди. Бу ҳақда Мексика президенти Клаудиа Шейнбаум ижтимоий тармоқда хабар берди.
Трамп 3 феврал куни Шейнбаум билан телефон орқали суҳбатлашиб, шу қарорга келган. Бож ҳақидаги қарор 4 февралдан кучга кириши лозим эди.
Қайд қилинишича, Шейнбаум ва Трамп ўртасида эришилган келишув бир неча банддан иборат. Биринчидан, Мексика шимолий чегарасида АҚШ ҳудудига гиёҳванд моддалар, хусусан фентанилнинг ноқонуний оқимининг олдини олиш учун зудлик билан хавфсизликни 10 минг ҳарбий билан кучайтиради. Қўшма Штатлар, ўз навбатида, Мексикага ноқонуний қурол жўнатилишини тўхтатиш мажбуриятини олади.
1 феврал куни Трамп Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик, Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга эса 10 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
2 феврал куни Канада АҚШ товарларига 25 фоизлик бож жорий этаётгани маълум бўлди. Мексика президенти ҳам жавоб чораларини кўришга топшириқ берган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
-
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади
Жаҳон | 11:27
-
Фуқароларга иккинчи олий таълим олиш учун онлайн ариза юбориш тартиби жорий қилинади
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:05
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

08:38
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради

07:48