Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
“Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.
Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
- муҳандислик, қурилиш, логистика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳа учун халқаро стандартларга мувофиқ олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
- ўқув дастурларини хорижий, шу жумладан, Туркиянинг етакчи олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, шунингдек, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб бориш.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширади.
2025-2026 ўқув йилидан Университетда таълим жараёни таълим соҳасида халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган, шунингдек, ўз йўналишида етакчи ҳисобланган Туркия Республикаси олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва тўлов-контракт миқдори Университет томонидан белгиланади.
Университет фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

18:33 / 22.07.2025
Тошкент ҳокими кўча ва йўлларга панжара ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди

09:05 / 20.07.2025
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

15:07 / 19.07.2025
Ўзбекистонда Уэлс билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин

20:19 / 18.07.2025