Жаҳон | 10:15 / 25.01.2025
4476
2 дақиқада ўқилади

Словакияда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди

Ўн минглаб одамлар Словакия кўчаларига чиқиб, улар россияпараст деб биладиган мамлакат бош вазири Роберт Фицони танқид қилди.

Фото: Denes Erdos/AP/dpa/picture alliance

24 январ, жума куни Словакияда ўн минглаб одамлар мамлакат ҳукумати сиёсатига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Dpa ахборот агентлигининг хабар беришича, намойишчилар бош вазир Роберт Фицонинг истеъфосини талаб қилишган. Ташкилотчиларга кўра, ўша куни энг катта майдонга — Братиславадаги Словакия ҳукумати қароргоҳи олдида — 60 мингга яқин одам тўпланган.

Бошқалар қаторида Mier Ukrajine («Украинага тинчлик») ташкилоти норозилик намойишларига чақирди. Унинг вакили Мариан Кулич журналистларга тушунтирганидек, тарафдорлари Россияга нисбатан «ҳамкорликка» қарши. «Словакия Европанинг бир қисмидир», деди у. Айни пайтда, dpa мухбирларининг таъкидлашича, аввалги шунга ўхшаш ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, 24 январ куни Украина байроқлари сезиларли даражада камайган. Бунинг ўрнига намойишчилар Словакия миллий байроқлари ва Европа Иттифоқи байроқларини олиб келишди.

Танқидчиларнинг Роберт Фицога қарши айбловлари

Словакия ҳукумати танқидчиларининг фикрича, Роберт Фицо тобора авторитарлашиб бораётган «россияпараст» йўналишни давом эттирмоқда. Фицонинг ўзи бу каби барча айбловларни рад этади. «Бу ҳукумат ҳеч қачон бизнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолигимизни шубҳа остига қўядиган қадамлар қўймайди», деб ишонтирди у.

Фицо Украинага Словакия миллий захираларидан қурол етказиб беришни тўхтатди. Бундан ташқари, у бир неча бор Европа Иттифоқининг Россия нефти ва газига нисбатан санкцияларини танқид қилган, унинг фикрича, бу энергия манбаларига қарам бўлган Словакия Москвадан кўра кўпроқ зарар кўради. Шу билан бирга, Словакия Венгриядан фарқли ўлароқ, Украинага бостириб кириши сабабли ЕИнинг Россияга қарши қўллаган барча чораларини ҳозиргача қўллаб-қувватлади, дея эслатади dpa.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!