Зеленский асирга олинган КХДР аскари сўроққа тутилган видеони эълон қилди
Шимолий Кореядан аскарларнинг Россияга ўтказилгани, уларнинг тайёргарлиги ва тўлиқ ахборот изоляцияси ҳақидаги разведка маълумотлари тасдиқланди, деди Украина президенти Володимир Зеленский.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
20 январ, душанба куни Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида украиналик терговчиларнинг Россиянинг Курск областида қўлга олинган шимолий кореялик ҳарбий хизматчини сўроқ қилаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди.
«Асирга олинган Шимолий Корея аскарлари ва СБУ терговчилари ўртасидаги мулоқот давом этмоқда. Бундай аскарларнинг Россия ҳудудига кўчиб ўтиши, уларнинг тайёргарлиги ва тўлиқ ахборот изоляцияси ҳақидаги разведка маълумотлари асирларнинг сўзлари билан тасдиқланади», — дейилади пост тагида.
Видеода кўрсатилган йигит Украина разведкаси ходимлари билан таржимон орқали мулоқот қилиб, корейс тилида гапиради. Ушбу видео қаерда ва қачон ёзиб олингани кўрсатилмаган.
«Баъзи Шимолий Корея аскарлари Россиянинг оғир қуролларидан фойдаланишга ўргатилган, бироқ мен ўзим бундай тайёргарликдан ўтмаганман», дейди у. Эркак разведка баталонида хизмат қилганини айтади. Терговчининг уларни Россияга етказган кемада қанча шимолий кореялик аскарлар бўлгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, у шундай дейди: «Юздан ортиқ». Унинг сўзларига кўра, гап ҳарбий кема ҳақида эмас, балки Россия юк кемаси ҳақида кетмоқда. Корейснинг баёнотига кўра, у Россияга келганидан кейин ватандошлари билан поездда сафарни давом эттирган.
Сўроқ қилинган шахс Россияга урушда қатнашиш учун кетаётганини билмаганини айтди. Қолаверса, у кимга қарши курашаётганини билмаган. Йигитнинг сўзларига кўра, у мактабдан сўнг тўғридан тўғри, 17 ёшида армияга қўшилган ва Шимолий Кореядан ташқаридаги дунё ҳақида жуда кам нарса билган.
ISW: Украина тез орада Курск областида КХДР ҳарбийларини йўқ қилиб ташлайди
Шимолий Корея апрел ойи ўрталарига қадар Курск областида Россия томонидаги жангларда бутун ҳарбий контингентини йўқотиши мумкин, деб хабар берди Америка урушни ўрганиш институти (ISW) 16 январ куни Украина ва Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.
Жанубий Корея ва Пентагон разведка маълумотларига кўра, Пхенян октябр ойида Курск областига 10-12 минг аскар юборган ва бир ой ўтиб улар Украина Қуролли кучлари билан илк жангларини бошлаган. Январ ойи бошига келиб, Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг 300 аскари ҳалок бўлган, яна 2700 нафари яраланган.
Украина президенти Володимир Зеленский бундан ҳам кўпроқ — 3800 аскар ҳалок бўлгани ёки яраланганини билдирди. Шундай қилиб, ISW таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, шимолий кореяликлар кунига 92 кишини йўқотиши мумкин. Бу бутун гуруҳ яна 12 ҳафтага етишини англатади. Яраланган Шимолий Корея аскарларининг фронтга қайтиш-қайтмаслиги номаълум.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
ЕИ саммитида Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини поймол этаётганига урғу берилди
Жаҳон | 07:47
-
БМТ Кениядаги норозилик намойишларида фуқаролар ҳалок бўлганидан хавотирда
Жаҳон | 07:42
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
Мавзуга оид

14:51 / 26.06.2025
Ким Чен Ин КХДРда жаҳон даражасидаги соҳилбўйи курортини очиб берди

09:45 / 26.06.2025
Зеленский: Россиялик барча ҳарбий жиноятчилар жавобгарликка тортилади

14:17 / 24.06.2025
СБУ раҳбари: Зеленскийга суиқасднинг олди олинди

13:09 / 24.06.2025