Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Кениядаги норозилик намойишларида фуқаролар ҳалок бўлганидан хавотирда
БМТ ИҲОКБ мустақил тергов ўтказишга чақириб, тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: AP
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ) Кениядаги оммавий намойишлар чоғида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда бошқарма матбуот котиби Лиз Троссел баёнот берди.
«Биз Кенияда чоршанба куни намойишлар чоғида намойишчилар ва полиция ходимлари орасида кўплаб жабрланганлар қайд этилгани, шунингдек, айрим намойишчиларнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирдамиз», деди Троссел.
Намойишчиларнинг ўқдан яралангани ҳақидаги хабарлар айниқса хавотирга солади, дейди у.
Тросселнинг таъкидлашича, бошқарма Кения мустақил полиция назорати органининг воқеа юзасидан тергов бошлаш ҳақидаги баёнотини эътиборга олган.
У одил судловни таъминлаш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун тергов тезкор, ҳар томонлама, мустақил ва шаффоф бўлиши кераклигини таъкидлади.
ИҲОКБ вакили барча томонларни хотиржамлик ва вазминликка чақириб, тинч йиғилишлар ва сўз эркинлиги ҳуқуқи қонун устуворлигининг пойдевори эканлигини ва барча томонидан ҳимоя қилиниши кераклигини эслатди.
Ўтган йили солиқ ислоҳотига қарши норозиликларнинг бир йиллиги муносабати билан полиция зўравонлиги ва мамлакатдаги ёмон бошқарувга қарши намойишлар натижасида 16 киши ҳалок бўлган эди.
2024 йил 25 июн куни ўн минглаб одамлар солиқларни оширадиган қонун лойиҳасига норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди.
Намойишлар чоғида парламент биноси эгаллаб олинди, полиция ўт очиши натижасида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади
Спорт | 17:41
-
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди
Жаҳон | 17:10
-
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин
Жаҳон | 16:48
-
«Тарихчи ва контрразведкачи». Киевда ўлдирилган УХХ полковниги Иван Воронич ҳақида нималар маълум?
Жаҳон | 16:42
Мавзуга оид

13:45 / 11.07.2025
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди

16:54 / 08.07.2025
БМТ Бош Ассамблеяси «Толибон» сиёсатини кескин қораловчи резолюцияни маъқуллади

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

18:56 / 04.07.2025