Янги Орлеандаги теракт ижрочиси ҳужумдан олдин шаҳарга икки марта келган
ФТБ маълумотларига кўра, Янги Орлеанда оломон машина ҳайдаб юборган одам 2024 йил октябр ва ноябр ойларида шаҳарга ташриф буюрган ва ақлли кўзойнак ёрдамида видео ёзиб юрган.

Фото: USA TODAY NETWORK via Reuters
Луизиана штатининг Янги Орлеан шаҳри марказида янги йил кечаси одамларга қарата машина ҳайдаган шахс 2024 йил октябр ва ноябр ойларида шаҳарга ташриф буюрган ва француз кварталида ақлли кўзойнаклар ёрдамида видео ёзиб олган. Бу ҳақда 5 январ, якшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Федерал тергов бюроси (ФТБ) директори ёрдамчиси ўринбосари Кристофер Райа маълум қилди.
«Терговнинг барча тафсилотлари ва ҳозирда бизда мавжуд бўлган далиллар Жаббор (АҚШ фуқароси Шамсуд Ж.) Янги Орлеанда ёлғиз ўзи ҳаракат қилганини тасдиқлайди», деди Райа. «Биз Қўшма Штатларда шерик борлигини кўрмадик, аммо АҚШда ва хорижда эҳтимолий шерикларни қидиришда давом этамиз», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган AP ахборот агентлиги.
Шолц: Янги Орлеандаги одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ўлдирилди
Германия канцлери Олаф Шолц ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги олий вакили Кая Каллас 1 январ куни Янги Орлеандаги ҳужум муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Янги Орлеандан даҳшатли хабар: байрамни нишонлаётган бахтли одамлар кўр-кўрона нафрат туфайли ҳалок бўлди ёки яраланди. Биз қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан биргамиз ва жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», деб ёзган Шолц ижтимоий тармоқда.
«Янги Орлеанда янги йил байрамида қасддан қилинган ҳужумдан чуқур қайғудаман. Бундай зўравонлик учун ҳеч қандай асос йўқ. Расмийлар терговни давом эттирар экан, биз ушбу фожиали даврда қурбонлар ва уларнинг оилалари билан тўлиқ бирдаммиз», — дейди Каллас.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
Жаҳон | 17:11
-
Эрон ташқи ишлар вазири Путин билан учрашади
Жаҳон | 16:40
-
🔴 LIVE: АҚШ урушга қўшилди, Эроннинг жавоби қандай бўлади?
Жаҳон | 16:30
-
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев
Жаҳон | 16:11
Мавзуга оид

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

08:37 / 25.04.2025