Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
Британия полициясига кўра, «Ливерпул» футбол мухлислари устига машина ҳайдалгани «алоҳида ҳодиса» ҳисобланади. У қўлга олинган шахснинг эҳтимолий шерикларини қидирмаяпти.

Фото: Darren Staples/AFP/Getty Images
26 май, душанба куни жамоанинг Англия премер-лигасидаги ғалабасини нишонлаётган «Ливерпул» футбол мухлислари устига машина ҳайдалиб, 27 киши жароҳат олди, бу «якка ҳодиса» бўлиб, терроризм билан боғлиқ эмас. Британия полицияси шу куни кечқурун содир бўлган воқеага шундай баҳо берди.
Мерсисайд полицияси бошлиғи ёрдамчиси констебл Женнифер Симс матбуот анжуманида шундай деди: "Биз бу алоҳида ҳодиса эканлигига ишонамиз ва ҳозирда у билан боғлиқ ҳеч кимни қидирмаяпмиз". Унинг қўшимча қилишича, оломон устига ҳайдаб борилган машина ҳайдовчиси 53 ёшли оқ танли Британия фуқароси бўлиб, воқеадан кўп ўтмай қўлга олинган.
26 май куни кечқурун, полиция маълумотларига кўра, футбол ишқибозларининг чемпионликни нишонлаши чоғида автомобил «пиёдалар қаторига бориб урилган». Воқеа жойида бўлган AFP мухбирининг хабар беришича, у камида тўрт киши замбилда олиб кетилганини кўрган. Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу фожиали воқеа муносабати билан 27 кишига шифохонада ёрдам кўрсатилган. Dpa ахборот агентлигининг Британия расмийларига таяниб хабар беришича, камида икки киши, жумладан, бир боланинг жароҳати жиддий деб баҳоланмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия, Эрон ва КХДРни «қотиллар коалицияси» деб атади
Жаҳон | 14:44
-
NBC: Эрон Вашингтонга АҚШ ҳудудидаги террористик ячейкаларни уйғотиш билан таҳдид қилган
Жаҳон | 14:30
-
Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди
Жаҳон | 14:12
-
Шавкат Мирзиёев БМТ Давлат хизмати бўйича форуми иштирокчиларига табрик йўллади
Ўзбекистон | 14:10
Мавзуга оид

01:21
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

00:38 / 27.05.2025
Ливерпулда ҳайдовчи машинасини футбол ишқибозлари устига ҳайдади

10:44 / 26.05.2025