Жаҳон | 16:40 / 22.06.2025
16848
1 дақиқада ўқилади

Эрон ташқи ишлар вазири Путин билан учрашади

Аббос Ароқчий 23 июнь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашишини айтди. Эрон расмийсининг ушбу сафари АҚШ ҳужуми ортидан рўй бермоқда.

Фото: Khalil Hamra/Associated Press

Эроннинг бош дипломати Аббос Ароқчий бугун, 22 июнь куни Москвага учиб кетишини, эртага, 23 июнь эрталаб эса Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

Бу ҳақда Истанбулда, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ароқчийнинг ўзи маълум қилди.

«Мен бугун тушдан кейин Москвага бораман ва эртага Россия президенти билан жиддий маслаҳатлашувлар ўтказаман.

Россия – Эроннинг дўсти. Биз ҳар доим бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз ва позицияларимизни мувофиқлаштирамиз,» деди у.

Ароқчийнинг таъкидлашича, Эрон АҚШ билан олиб борилаётган ядровий дастур бўйича сўнгги музокаралар ҳақида Москвани мунтазам равишда хабардор қилиб турган.

Бу ташриф АҚШ томонидан Эрондаги ядровий иншоотларга уюштирилган ҳаво зарбалари ортидан, кескинлик кучайган бир вақтда амалга ошмоқда. Ароқчий Эрон ва Россия ўз дипломатик стратегияларини мувофиқлаштиришга интилаётганини алоҳида таъкидлади.

Мавзуга оид