Жаҳон | 00:40 / 03.01.2025
4114
2 дақиқада ўқилади

Молдовада Россия авиакомпаниялари парвозларини тақиқлаш таклиф этилди

Молдова Россия, Арманистон, Афғонистон ҳамда Эрон каби давлатларнинг авиакомпаниялари парвозларини тақиқламоқчи. Бу миллий қонунчиликни ЕИ нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган.

Фото: Global Look Press

Молдова ҳукумати бир қатор давлатлар, жумладан, Россия авиакомпанияларининг парвозларига тақиқ жорий этишни режалаштирмоқда. Республика Инфратузилма ва ҳудудий ривожланиш вазирлиги бу борадаги тегишли қонун лойиҳасини тайёрлади.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва миллий қонунчиликни ЕИ нормаларига мувофиқлаштиришга қаратилган. Ҳужжатга мувофиқ Россия, Арманистон, Афғонистон, Эрон ва бошқа қатор давлатларнинг авиакомпаниялари Молдова ҳаво маконида ишлаш тақиқланган авиаташувчилар рўйхатига киритилади.

Молдова Инфратузилма вазирлигининг маълум қилишича, мазкур лойиҳанинг асосий мақсади мамлакат қонунчилигини фуқаролик авиацияси соҳасидаги халқаро стандартларга мослаштиришдан иборат. Шу орқали ҳукумат ҳаво транспорти хавфсизлигини оширмоқчи ва Молдова фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи.

Қонун қабул қилинса, Россиянинг «Аврора», «Авиастар-ТУ», «Ижавиа», «Якутия», «РусЖет», «ЮВТ Аэро», «Сибир», Smartavia, «ИрАэро», «Уралские авиалинии», «АЛРОСА», NordStar, «РусЛайн», «Ямалские авиалинии», NordWind, «Икар», Fly, «Победа», «Аэрофлот», «Россия», «СКОЛ», Utair авиакомпаниялари тақиққа тушади.

Молдова ЕИ аъзоси ҳисобланмайди, аммо 2022 йил мартда у блокка аъзо бўлиш учун ариза берган. Ўша йилнинг ёзида Брюссел Молдовага ЕИга аъзолик мақомини тақдим этганди. Президент Майя Санду Кишинёв 2030 йилга бориб Европа Иттифоқи аъзосига айланиши мумкинлигини истисно этмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!