Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда икки молдовалик диверсия учун қамалди
Тергов Таллиндаги Slava Ukraina ресторанига ўт қўйиш Россия ҳарбий разведкаси буйруғи билан амалга оширилганини даъво қилмоқда. Айбланувчилардан бири 6,5 йилга, иккинчиси 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.
2 июл, чоршанба куни Харю уезд суди 2025 йил январ ойи охирида Таллиндаги Slava Ukraina («Слава Украина») ресторанига ўт қўйишда айбланган икки Молдова фуқаросига ҳукм чиқарди. Терговнинг таъкидлашича, бу қўпорувчилик Россия ҳарбий разведкаси – Қуролли кучлар Бош штаби бош бошқармаси (ГУ, собиқ ГРУ) буйруғи билан уюштирилган, деб хабар бермоқда ERR маҳаллий нашри. «Тергов 2023 йилдан бери ГРУ вакиллари Болтиқбўйи давлатларида провокациялар ва қўпорувчиликларни тизимли равишда тайёрлаш ва уюштиришни бошлаганини аниқлади», — дейилади нашрда. Бундай хатти-ҳаракатларнинг мақсади, жумладан, «рамзий аҳамиятга эга объектларга зарар етказиш ва давлатга бўлган ишончни бузиш» эди.
Ресторанга ўт қўйиш иши бўйича Эстония давлат прокуратураси бир хил исм-фамилияли Молдова фуқаролари - Иван Кихаялга қарши айблов қўйди. 1992 йилда туғилган кичиги ГРУ фойдасига жосуслик ва саботажда, 1987 йилда туғилган каттаси бировнинг мулкига зарар етказганликда айбланган. Иккаласи ҳам тергов билан келишувга эришди. Кичик Иван Кихаял 6,5 йилга, каттаси эса 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Иккаласи ҳам 12 феврал куни Италияда ҳибсга олинган, сўнгра Эстонияга экстрадиция қилинган.
Болтиқбўйи мамлакатларида диверсияга тайёргарлик доирасида катта Кихаял 2024 йил декабр ойида ГРУдан Эстониянинг Осула қишлоғидаги COOP дўконига ўт қўйиш тўғрисида буйруқ олди, бу 2025 йил 17 январда амалга оширилди. Бунинг учун 1975 доллар (тахминан 1700 евро) криптоҳамёнга ўтказилган.
Ўша ойнинг охирида Таллиндаги Slava Ukraina ресторанига ўт қўйиш унинг навбатдаги вазифаси эди. Ресторан эгаларининг украинапараст позицияси туфайли махсус танланган, деб ёзади ERR. 31 январга ўтар кечаси катта Кихаял ойнани синдириб, канистрадаги ёнилғини тўккан ва бинога ўт қўйган, кичиги эса воқеаларни видеога олган. Ўт қўйиш видеоси 2 феврал куни YouTube ижтимоий тармоғида пайдо бўлди, бу, терговга кўра, операциянинг ташвиқот характеридан далолат беради.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немисларнинг деярли ярми ҳукумат фаолиятидан норози
Жаҳон | 08:22
-
Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади
Кўчмас мулк | 07:55
-
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади
Жаҳон | 07:53
-
Бюджет ташкилотлари пулидан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тизими ўзгаради
Ўзбекистон | 07:40
Мавзуга оид

07:53
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади

20:30 / 27.07.2025
Макрон Россияга нисбатан босимни кучайтиришга ваъда берди

09:02 / 27.07.2025
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

21:19 / 26.07.2025