Тошкентда HAVAL автомобил брендининг дилерлик конференцияси бўлиб ўтди
2024 йил 22 ноябр куни Тошкентда HAVAL автомобил бренди дилерлик конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда бренднинг расмий шахслари ва бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган дилерлик марказлари вакиллари иштирок этди.

Фото: HAVAL
HAVAL автомобил брендининг биринчи расмий дилерлик маркази – АDМ-АSТER Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида очилиши Ўзбекистонда HAVAL брендининг муваффақиятли кенгайишига замин яратди. Бугунги кунда дилерлик тармоғи Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз, Бухоро, Навоий, Наманган ва Фарғона каби шаҳарларда 10 га яқин марказларни ўз ичига олиб, мамлакат ҳудудлари аҳолисига замонавий автомобиллар харид қилиш имконияти ва юқори сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
Дилерлик марказлари фаолиятининг дастлабки уч ойи (2023 йил октябр-декабр ойлари) давомида 169 дона кроссовер сотилган. 2024 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, умумий сотилган автомобиллар сони 2393 тани ташкил этмоқда ва бу ўзбекистонликларнинг брендга бўлган талаби ортиб бораётгани, бренд стратегияси ва бозорга мослашуви муваффақиятли эканини тасдиқлайди.
Дилерлик конференциясида Ўзбекистонда 2025 йилда HAVAL брендини ривожлантиришнинг асосий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан:
● дилерлик тармоғини кенгайтириш – Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида янги марказлар очилиши режалаштирилиши, HAVAL автомобилларини харид қилишни янада кенг доирадаги мижозлар учун қулайлаштиради;
● маркетинг фаолияти, шунингдек, мижозлар ва уларнинг оилалари учун лоялликни ошириш ва бренд атрофида қулай муҳит яратишга қаратилган тадбирлар;
● юқори сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган янги ва замонавий моделларни бозорга чиқариш;
● дилерлар ишини мақбуллаштириш – тадбир иштирокчилари хизмат кўрсатиш сифати, савдо самарадорлиги ва мижозлар билан ўзаро алоқа муносабатлари сифатини ошириш йўлларини муҳокама қилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, дилерлик конференцияси ўзаро тажриба алмашиш, эришилган ютуқларни муҳокама қилиш ва кейинги ўсиш жараёни учун янги ечимларни излаш учун платформага айланди. HAVAL бренди мамлакат аҳолисига инновацион технологиялар, қулайлик ва ишончлиликни таклиф этган ҳолда, Ўзбекистон автомобил бозорида ўз иштирокини фаол ривожлантиришни мақсад қилиб олган.
HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан сиз haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.
HAVAL’нинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88
E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel”дан “CHILLA SALE” — фақат 1-2 июл кунлари 50%гача чегирма!
Жамият | 19:00 / 30.06.2025
-
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди
Жамият | 23:58 / 30.06.2025
-
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
Жамият | 23:32 / 30.06.2025
-
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади
Жаҳон | 23:22 / 30.06.2025
Мавзуга оид

17:00 / 10.04.2025
HAVAL'дан баҳорий янгилик: ўз кроссоверингизни 17 млн сўмгача фойда билан танлаб олинг!

19:00 / 14.11.2024
HAVAL Jolion харид қилиш учун 5 та сабаб

17:00 / 17.10.2024
HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобил эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер

17:00 / 13.08.2024