Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
«Биз дунёдаги энг катта давлатда яшаймиз, лекин камчиликмиз», деди Дмитрий Песков.

Фото: ТАСС
Россия мураккаб демографик вазият туфайли жадал ривожланиш учун бошқа давлатлардан келадиган меҳнат мигрантларига муҳтож ва уларнинг келишини олқишлайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новости агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
«Мигрантлар — эҳтиёжимиз. Гап шундаки, бизда жуда кескин демографик вазият мавжуд. Биз дунёдаги энг катта давлатда яшаймиз, лекин камчиликмиз. Бизга ривожланишнинг барча режаларини амалга ошириш учун, албатта, ишчилар керак. Биз уларни фақат қутлаймиз», деди Песков.
Россия президентининг матбуот котиби «мигрантлар муаммо эмас, муаммо ноқонуний мигрантлар» эканини таъкидлади. Песков Россия расмийлари ноқонуний миграцияга қарши фаол кураш олиб бориш ниятида эканини аниқ айтди.
«Қонун бузиладиган муҳитда диний экстремизм бўлсин, гиёҳвандлик ва бошқалар бўлсин, барча турдаги жиноятлар учун шароитлар вужудга келади», деди Песков ноқонуний миграция олиб келадиган муаммолар ҳақида.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин мигрантларни жалб қилиш ҳақида гап кетганда, расмийлар биринчи навбатда мамлакат фуқаролари манфаатларини ўйлаши кераклигини айтган эди. Давлат раҳбари мигрантлар қонунларни билса ва уларга риоя қилса, рус тилини ҳам яхши билса, россияликлар эътирозига дуч келмаслигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Путин Россияга келган мигрантлар «одамларга лойиқ шароитларида» яшаши ва барча имтиёзлардан фойдаланиши кераклигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

14:37
Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида шерикликни йўлга қўяди

13:58
Ўзбекистон ва Покистон меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади

11:10
Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти

13:11 / 22.07.2025