Жаҳон | 11:10 / 23.07.2025
3466
2 дақиқада ўқилади

Германия: Россия ва Беларус миграциядан қурол сифатида фойдаланяпти

Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт Европа Иттифоқини Полшага Беларус билан чегарасини мустаҳкамлашда ёрдам беришга чақирди. Вазирнинг сўзларига кўра, Москва ва Минск миграциядан Полша, Германия ва Европа Иттифоқини беқарорлаштириш учун қурол сифатида фойдаланмоқда.

Фото: Ints Kalnins/REUTERS

Европа Иттифоқи Полшага Беларус билан чегара хавфсизлигини таъминлашда ёрдамни кучайтириши керак. Бу фикрни Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт полшалик ҳамкасби Томаш Симоняк билан биргаликда Полша-Беларус чегарасидаги "Половцы - Песчатка" чегара ўтиш пунктига ташрифи чоғида билдирди.

«Полшага Европа Иттифоқининг ташқи чегарасини ҳимоя қилиш учун кўпроқ маблағ керак ва бунинг учун у кўпроқ эътирофга лойиқ», — деди немис вазири.

Добриндт Германия «Европанинг ҳамма жойида» ташқи чегараларда «самарали текширувлар» ўтказилгунга қадар ўз чегараларида, шу жумладан Полша билан чегарада ҳам назоратни давом эттириш ниятида эканини аниқ айтди. «Биз Европа ичида тартиб ва хавфсизликни истаймиз. Ва Европани ҳимоя қилиш учун ташқи чегараларда қатъийлик ва изчилликни истаймиз», — деди у.

Шу билан бирга, Добриндтнинг айтишича, Россия ва Беларус Полша, Германия ва Европа Иттифоқини беқарорлаштириш учун «миграциядан қурол сифатида фойдаланишга» ҳаракат қилмоқда. Унинг фикрича, бу «катта муаммо».

Полшанинг Беларус билан чегараси узунлиги тахминан 700 км. 2022 йилнинг августига келиб Полша унинг 550 кмлик қисмида панжара қурди. 21 июл куни Семоняк Варшава баҳосига кўра, панжара «ўз вазифасини аъло даражада бажаргани» ва Беларус билан чегаранинг қолган қисмларини, яъни кўллар ва дарёлар бўйлаб панжара билан мустаҳкамлаш режаларини эълон қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди