Жаҳон | 19:24 / 24.09.2024
4120
2 дақиқада ўқилади

АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди

Бундай чувалчанглар узунлиги 23 сантиметрга етади, улар нафақат мияга, балки кўз ва орқа мияга кириб, марказий асаб тизимини оғир шикастлаши мумкин.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи икки кишида байлисаскаридоз – “енот аскаридаси” деб аталадиган ҳалқали чувалчангларни келтириб чиқарувчи паразитар касаллик аниқланди. Бу ҳақда Los Angeles Times газетаси хабар берди.

Лос-Анжелес соғлиқни сақлаш департаменти маълумотларига кўра, Baylisascaris procyonis паразитлари Саут-Бей кўрфази аҳолисида аниқланган.

Бундай ҳалқали чувалчанглар узунлиги 23 сантиметрга етади ва улар одатда енотларнинг ичагида яшайди. Инсон организмига тушган личинкаларнинг тахминан беш фоизи мияга ўтиб, уни ея бошлайди. Оқибатда мия кенг кўламда шикастланиб, шиш келиб чиқади.

Baylisascaris procyonis, шунингдек, кўз ва орқа мияга кириб, марказий асаб тизимининг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин. Лос-Анжелес округи ҳокимияти касалланган шахслар ва уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида қўшимча маълумот бермади. Байлисаскаридоз одамларда камдан кам учраса-да, Калифорнияда кўплаб енотлар аҳоли яшаш жойларига яқин ҳудудларда ҳаёт кечиради, бу эса касаллик юқиш хавфини оширади.

Нашрнинг таъкидлашича, бу паразитни енотлар ахлати билан ифлосланган тупроқ, сув ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш орқали юқтириш мумкин. Байлисаскаридоз касаллиги одамдан-одамга юқмайди.

Калифорния ҳукумати фуқароларни қўлларини тез-тез ювишга, ёввойи ҳайвонлар билан алоқадан қочишга ва уй ҳайвонларидан ҳам узоқроқ туришга чақирди. Пресс-релизда, шунингдек, 65 ёшдан ошган одамлар, болалар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети пасайган кишиларда паразитлар билан зарарланиш хавфи юқори экани қайд этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!