Иқтисодиёт | 20:42 / 10.09.2024
2465
2 дақиқада ўқилади

БРБга ажратилган қарзлар устав капиталини оширишга йўналтирилади

Бизнесни ривожлантириш банкига давлат томонидан ажратилган 300 млн долларлик қарзнинг 200 млн доллари банк устав капиталини оширишга йўналтирилади. Ҳукумат уч ой олдин Микрокредитбанкка ҳам 2 триллион сўмдан кўпроқ маблағ ажратган эди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

7 сентябр куни “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорнинг 10-бандига асосан, Бизнесни ривожлантириш банкига 2023 йилдаги президент қарори асосида Тикланиш ва тараққиёт банкидан ажратилган 300 млн долларнинг 200 млн доллари банк устав капиталини оширишга йўналтириладиган бўлди. Қолган 100 млн доллар эса миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада субординар қарз сифатида қайта расмийлаштирилади.

Ўтган йилги қарорга мувофиқ, 300 млн доллар маблағнинг 75 млн доллари банк устав капиталига йўналтирилса, 225 млн доллари қарз сифатида 15 йилга берилиши керак эди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ажратилган маблағлар банк устав капиталига конвертация қилинишига муносабат билдириб, БРБ 2 йилдан буён зарарда фаолият юритаётгани, 2 йилда тўпланган зарар 670 млрд сўмдан ошганига эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор давлат БРБни хусусийлаштириш мақсадида эмаслигини кўрсатади. Маълумот учун, 2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига асосан, қатор банклари сирасида “Қишлоқ қурилиш банк”даги (БРБ ҚҚБнинг негизида ташкил этилган) давлат улушларини ҳам сотиш кўзда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июн ойида Микрокредитбанк устав капиталини ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан жами 2 трлн 23 млрд сўм йўналтирилаётгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!