"Бизнесни ривожлантириш банки" бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда
Шаҳрисабз туманида “Иқтисодий ривожланиш ва рақобатбардошликни оширишда кичик ва ўрта бизнес имкониятларини кенгайтириш” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки
Банк ташкил этган “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” номли давра суҳбатида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича эришилаётган натижалар ҳақида ахборот берилди. Қайд этилдики, банк мазкур Дастурнинг асосий таянч банки сифатида тадбиркорликни кенгайтириш, худудларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларни фаол молиялаштириб келмоқда. Банк тадбиркорлар учун қулай шартларда маҳсулотлар ва хизматларни жорий этмоқда.
Тадбирлар давомида иштирокчилар банкнинг “Тадбиркорга қулай банк” концепцияси билан таништирилди.
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шаҳзод Юсупов банк илғор ечимлар берувчи, бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилаётганини таъкидлади. Мулоқотларда иштирок этган Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Япониянинг Ямагата университети вакиллари банкнинг бизнес ривожидаги ўрни ва ҳиссасини алоҳида эътироф этишди.
Шунингдек, мижозлар банк молиявий кўмагида муваффақиятли татбиқ этилаётган лойиҳалари ва амалий тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбирларда халқаро молиявий институтлари, тадбиркорлар билан бизнесни қўллаб-қувватлашга доир янги ташаббуслар ва ечимлар ҳақида ўзаро фикр алмашилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

17:00 / 04.06.2025
"Бизнесни ривожлантириш банки" кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

19:00 / 02.06.2025
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

19:00 / 16.05.2025
Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

16:59 / 23.04.2025