Қозоғистонда «тушунарсиз бойлик» мақоми жорий этилади
Унга кўра шахс ўз мулкини қонуний равишда қўлга киритганини исботлаши керак. Агар буни исботлай олмаса, бу мол-мулкка суд қарори билан «тушунарсиз бойлик» мақоми берилади ва давлат даромадига қайтарилади.

Фото: Tengrinews
Дунёда активларни қайтариш учун қўлланиладиган янги моделлардан бири - «тушунарсиз бойлик» Қозоғистонда жорий этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Активларни қайтариш қўмитаси раиси Нурдаулет Суйиндиков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ноқонуний олиб чиқилган активларни Қозоғистонга қайтариш бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда ва аллақачон аниқ натижа бор. Гап 1,5 триллион тенге миқдорида қайтарилган активлар ҳақида бормоқда. Шунингдек, активларни қайта тиклаш бўйича қўмита «тушунарсиз бойлик» бўйича биринчи даъво ва қарорни чиқарганини таъкидлайди.
«Дунёда активларни қайтаришнинг бир неча моделлари мавжуд. Охирги ва янгиларидан бири «тушунарсиз бойлик» деб аталади. Бу муайян шахснинг ҳар қандай мулкка қонуний эгалик қилишига давлатнинг асосли эътирозига боғлиқ. Ва субъект уни қонуний равишда қўлга киритганини исботлаши керак. Агар буни исботлай олмаса, бу мол-мулкка суд қарори билан «тушунарсиз бойлик» мақоми берилади ва давлат даромадига қайтарилади. Қозоғистонда бундай талаб асосида суд қарори кучга кирган биринчи ҳолат мавжуд. Унинг доирасида яқин вақт ичида давлат даромадига 11 млн долларга яқин маблағ қайтарилади», деди у.
Қозоғистон президенти Администрацияси раҳбари Ойбек Дадебай сўзларига кўра, бу мамлакат учун беқиёс тажриба ва бундай амалиёт нуфузли халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2022 йил феврал ойида бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган активларни мамлакатга қайтариш зарурлиги ҳақида гапирган эди. Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва умумий иқтисодий муҳитда ҳалол рақобатни мустаҳкамлашдан иборат экани айтилди.
Тўқаев 2023 йил июл ойида «Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

09:41 / 18.04.2025
Ноёб тарихий бойликларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

10:48 / 03.04.2025
Ўзбекистонда бойларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини жорий этиш режалаштириляпти

23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди

13:20 / 13.03.2025