Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир қарор ижроси, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўриб чиқилди. Шунингдек, давлат раҳбари ўтказган коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги йиғилишда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

Фото: Бош прокуратура
12 март куни Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент ва ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари ва ишчи гуруҳ аъзолари қатнашган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир президент қарори ижроси, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўриб чиқилди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев томонидан коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги йиғилишда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
«Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, «маҳалла еттилиги» томонидан «ижтимоий профилактика» тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир «қизил» ва «сариқ» тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди», дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбирда ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларининг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.
Республика идоралараро йиғилиши якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди
Жаҳон | 18:15
-
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
Жамият | 18:11
-
Дронлар Эверест ёнбағирларини чиқиндилардан тозалашни бошлади
Жаҳон | 18:08
-
АҚШ – футбол мамлакати эмас. У ерда мундиал ўтказиш қанчалик тўғри қарор?
Спорт | 17:44
Мавзуга оид

12:55 / 24.05.2025
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» экологик ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашади

16:01 / 08.05.2025
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

20:57 / 26.03.2025