Ўзбекистонда бойларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини жорий этиш режалаштириляпти
Солиқ қўмитаси томонидан энг юқори даромадли жисмоний шахслардан солиқ ундириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқиляпти. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга кўра, янги тизим бойларнинг нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олган даромадларини ҳам солиққа тортишни назарда тутади.

Фото: Flickr / Marcel Lech Photography
Ўзбекистонда бой фуқароларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 апрел куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.
«Агар Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 млн кишини ташкил этса, шундан 18 млн нафардан ортиғи даромадга эга ҳамда солиқ тўлаши керак бўлган аҳоли ҳисобланади. Уларни сегментлаш орқали энг юқори даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун солиқларни тўлаш ва ундириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиққанмиз. Уларнинг тўлиқ базаси яратилиб, бу орқали бирорта жисмоний шахс ўз даромадини солиқдан қочиш мақсадида камайтириш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдиган тизим бўлади», — деди Мубин Мирзаев.
Унинг қўшимча қилишича, янги электрон тизимни ишлаб чиқиш учун қўмитага тахминан яна бир йил керак бўлиши мумкин. Режалаштирилган тизим нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда олинган даромадларни ҳам солиққа тортишни назарда тутади.
Агар Ўзбекистон резиденти чет элда даромад олса, мамлакатда солиқ тўлаши керак бўлади. Норезидентлар билан боғлиқ ҳолатда Солиқ қўмитаси икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун чет элда солиқ тўлашни ҳисобга олади.
Аввалроқ, 2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилиши хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонда кредит олганларнинг 40 фоизи ойлик даромадининг ярмидан кўпини кредит тўлашга сарфламоқда
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ

21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?

16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

08:30 / 30.04.2025