Ўзбекистон | 09:41 / 18.04.2025
5700
1 дақиқада ўқилади

Ноёб тарихий бойликларни хорижга олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга йўл олган хориж фуқароси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. 

Фото: Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Вилоят божхона бошқармаси маълум қилишича, текширув жараёнида унинг қўл юклари орасида декларацияланмаган ва божхона ходимига маълум қилинмаган XVIII асрга тегишли 1 дона қадимий ҳайкалча ҳамда 1 дона қадимий обдаста борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Термиз аэропорт” чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаронинг қўл юклари ичидан 1 дона сарғиш-қизғиш рангдаги, юзасида тасвир ва лотин тилидаги ёзувлар мавжуд бўлган, ХIX асрга оид танга борлиги аниқланди.

Ҳозирда ашёвий далиллар Термиз археология музейига топширилган бўлиб, ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар мамлакатдан олиб чиқиб кетилмайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди