Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби

Фото: Reuters
Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Реал» ва «Боруссия Д» клублари тўқнаш келишди.
Биринчи бўлим Дортмунд клубининг катта устунлигида ўтди ва «арилар» иккита яққол вазиятдан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда «Реал» ўзига келди ва имкониятлардан фойдалана олмаган рақибни жазолади. 74-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Карвахал ҳисобни очди. Голдан сўнг немис жамоаси ўзига кела олмади ва ҳимоядаги хатодан фойдаланган Винисиус 83-дақиқада иккинчи тўпни ҳам киритди.
Шу тариқа «Реал» ўз тарихида 15-бор, сўнгги 11 мавсумда 6-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти эса 5-бор ушбу турнирда зафар қучди ва бу борада ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
ЕЧЛ. Финал
Боруссия Д — Реал 0:2
1 июн, «Уэмбли»
Голлар: Карвахал (74), Винисиус (83).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан (Мален, 80), Брандт (Аллер, 81), Санчо (Байну-Гиттенс, 87), Адейеми (Ройс, 72), Фулдкруг.
Реал – Куртуа, Карвахал, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 86), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм (Хоселу, 85), Винисиус (Васкес, 90+4), Родриго (Милитао, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Винисиус (35), Шлоттербек (40), Забитцер (43), Ҳуммелс (79).
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди
Жамият | 07:28
-
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади
Жаҳон | 07:20
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
Мавзуга оид

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди

19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси

12:45 / 27.04.2025