Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Оқ уй ва АҚШ армияси Россия Федерациясида ҳарбий хизматчининг ушлангани фактини тасдиқлади. Давлат департаменти барча америкаликларни Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди.

Фото: Shutterstock
Россияда АҚШ армияси аскари ўғирликда айбланиб қўлга олинди, деб хабар берди Американинг NBC телеканали 6 май, душанба куни кечқурун. Телеканал мухбири Кортни Кюб ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида айтганидек, аскар Жанубий Кореядаги АҚШ базасида жойлашган ва «ўз ташаббуси билан Россияга кетган».
Америкалик ҳарбий хизматчига қўйилган ўғирлик айбловлари қонуний ёки йўқлиги аниқ эмас, дея қўшимча қилди Кюб.
Айни пайтда, Кремлга яқин ҳисобланган Shot Telegram-канали манбани кўрсатмасдан, гап АҚШ армиясининг 34 ёшли сержанти Гордон Блэк ҳақида кетаётганига аниқлик киритмоқда. У «Форт Кавазосдаги навбатдаги хизмат вазифасини бажариш учун Техасга бориши керак эди», дейилади хабарда. «Аммо нимадир нотўғри бўлди ва Блэк Россиянинг Владивосток шаҳрида бир аёлнинг нарсаларини ўғирлаб кетган ҳамда полиция томонидан қўлга олинган. Ҳозир у маҳаллий тергов изоляторида ҳукмни кутмоқда», деб даъво қилмоқда журналистлар.
АҚШ расмийлари Россияда аскар қўлга олинганини тасдиқлади
Ўз навбатида, Британиянинг Independent газетаси АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ҳарбий хизматчи қариндошлари билан боғланганини ёзади. АҚШ армияси вакили Синтия Смит изоҳ сўраган нашрга қуйидагиларни айтди: «Россия Федерацияси АҚШ Давлат департаментини Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ шахс қўлга олингани тўғрисида хабардор қилди. АҚШ Давлат департаменти ушбу аскарга Россияда зарур консуллик ёрдамини кўрсатмоқда, масаланинг нозиклигини ҳисобга олиб, ҳозирча қўшимча маълумот бера олмаймиз». Газетанинг ёзишича, қўлга олиш 2 май куни содир бўлган.
Оқ уй миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Кирбининг Politico нашрига айтишича, Қўшма Штатлар вазиятдан хабардор, аммо у қўшимча изоҳ тақдим этмади. Politico ўз исми сир қолишни истаган америкалик расмийга таяниб ёзишича, ҳарбий Россияда аёл киши билан учрашмоқчи бўлган.
Ўз навбатида, Давлат департаменти матбуот хизмати қўлга олинишни изоҳлар экан, Вашингтон учун «хориждаги АҚШ фуқароларининг хавфсизлигидан устунроқ нарса йўқлигини» таъкидлади ва Россияда яшовчи ёки ушбу мамлакатда саёҳат қилаётган барча америкаликларга уни дарҳол тарк этишга қаратилган чақириқни эслатди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди
Жамият | 00:08
-
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди
Жаҳон | 00:03
-
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?
Жаҳон | 23:41 / 03.06.2025
Мавзуга оид

18:55 / 30.05.2025
Владивостокда портлашни Украина разведкаси амалга оширган бўлиши мумкин

12:25 / 07.04.2025
Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

14:40 / 21.10.2024