Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Эроннинг жавоб ҳужумлари АҚШни ўйлантириб қўйди” — экспертлар
Трамп АҚШнинг энг замонавий ҳарбий кучларини Яқин Шарққа сафарбар қилди ва Исроил билан биргаликда Эрон устидан тезкор ғалаба ҳақида ўйлади, лекин Эроннинг жиддий жавоб зарбаларидан кейин, Трамп эҳтиёткорликка мажбур бўлмоқда. Энди у айниқса ўз сайловчилари олдида Яқин Шарқдаги бу вазиятдан мағлубиятсиз чиқиб кетиш ҳақида ўйламоқда.
Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида сиёсатшунослар Исроил–Эрон урушига АҚШнинг позициясини муҳокама қилди.

Шуҳрат Расул: Дастлаб Трампнинг важоҳати кучли эди, у 24 соатда Эронга таслим бўлиш талабини қўйди, лекин кўп ўтмай, эҳтиёткорликка ўтди. Ҳатто АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига B-2, F-35, F-22, KC-135 самолётлари ва Нимиц самолёт ташувчиларини юборди. Шундай ҳаракатлар билан АҚШ Эрон билан урушга 100 фоиз қўшилади деган муҳит яратди.
Биринчи кунги зарбаларда Исроилнинг 200 та самолёти иштирок этган ва катта эҳтимол билан Трампга Эроннинг бутун ҳаво мудофаа тизими яксон бўлгани, ҳарбий элитадаги муҳим шахслар йўқ қилингани, ғалабага оз қолгани ҳақида ҳисобот берилган. Мана шу фонда Трамп: “Мен ҳаммасини билар эдим, ҳаммаси мен билан келишилган” деди. Агарда Эроннинг Исроилга кучли жавоб зарбалари бўлмаганда, у Исроилга биз ёрдам бердик ва бу менинг ҳам ғалабам деган баёнот ҳам бериши мумкин эди.
Эрон 200 та ракета отгач, Трампнинг гапирадиган гаплари ҳам ўзгариб қолди ва вазиятга қараб иш қиляпти. Хўш, у Исроил билан бирга Эронга ҳужум қиладиган бўлса, ростдан ҳам ғалаба қила оладими? Бунинг имконияти жуда кам. У Эроннинг ҳарбий машинасини бутунлай ишдан чиқариши мумкин, лекин ундан ортиғи имконсиз. Ҳозирда иккита масала қўйиляпти: Натанз ва Фордодаги еростига чуқур яширилган реакторларни ва центрифугаларни йўқ қилиш ҳамда мамлакатда режимни йиқитиш. АҚШнинг 14 тонналик GBU-57 бомбалари зарба берганда ҳам нишон йўқ қилинишига кафолат йўқ.
Камолиддин Раббимов: Экспертлар эҳтимолий урушни моделлаштиряпти ва Эроннинг имкониятларини таҳлил қиляпти. Агарда АҚШ урушга қўшилса, Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпади. Дунё иқтисодиётида истеъмолда бўлган нефтнинг 20-30 фоизи шу заҳоти блокланади. Бундан Хитой, Япония ва Европа Иттифоқи иқтисодиёти катта зарар кўради, Ундан ташқари, Ямандаги ҳусийчилар Қизил денгизни блоклайди. Қизил денгиз дунёдаги энг муҳим денгиз йўлларидан бири, Сувайш канали орқали Ўрта Ер денгизи билан боғланиб, Европа, Осиё ва Африка ўртасидаги савдо алоқаларида марказий рол ўйнайди. Бу ҳудуддаги беқарорлик, айниқса ҳусийлар томонидан амалга ошириладиган ҳарбий ҳаракатлар, дунё миқёсидаги иқтисодий барқарорликка жиддий таҳдид солади.
Шундай экан, бу минтақанинг хавфсизлигини таъминлаш нафақат Яқин Шарқ, балки бутун дунё ҳамжамияти учун муҳим стратегик вазифадир. Америка қудратли давлат бўлса ҳам, ҳусийларни йиллар давомида йўқ қила олмади. Ундан ташқари, “Ҳизбуллоҳ” урушга аралашиш эҳтимоли ҳам мавжуд, албатта, улар фақат Исроилни қўшимча чалғитиш омили бўлади холос.
Кеча Хоминаий Қатар амирига хат ёзиб, АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий амалиётларда иштирок этмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Чунки Қатарда жойлашган Ал-Удайд авиабазаси – Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ва стратегик аҳамиятга эга ҳарбий объектларидан биридир.
Суҳбат давомида Россия-Украина уруши, Путиннинг сўнгги баёнотлари, Яқин Шарқдаги кескинликда Евроиттифоқнинг роли каби мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube'да томоша қилишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

23:54 / 14.07.2025
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин

21:01 / 14.07.2025
Трамп Россияга Украина билан келишувга эришиш учун 50 кун муҳлат бермоқчи

19:03 / 14.07.2025
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ

11:06 / 14.07.2025