Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда айрим педагоглар касбий сертификатлаш синовларидан ўтказилади
Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Ўзбекистонда айрим педагоглар касбий сертификатлаш синовларидан ўтказилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар ҳамда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.
Педагоглар мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун 2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин бўлади.
Юқорида келтириб ўтилган регламентга кўра:
- педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
- касбий сертификат олганидан сўнг педагоглар педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган фаолиятини қайта бошлаган вақтдан бошлаб бир йил давомида касбий сертификатга эга бўлиши лозим;
- касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март–май ойларида тест шаклида ўтказилади;
- назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.
Олдинроқ мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик курсида ўқитиш бошланиши хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

08:02 / 19.07.2025
Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди

13:51 / 30.04.2025