Ўзбекистон | 16:53 / 13.02.2024
38240
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда автотрейлер ЙТҲга учради. 6 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, автотрейлер ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолган ва йўл четида турган машина ва одамларни уриб юборган.

Қамчиқ довонида инсонлар ўлими билан боғлиқ мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 12 феврал куни довонда янги машиналарни ташувчи автотрейлер ЙТҲга учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автотрейлер ҳайдовчиси ҳаракат пайтида ухлаб қолган ҳамда бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган машина ва одамларни уриб юборган. Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳамда бир нечта енгил машинага зарар етгани айтилмоқда.

Ҳозирча ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан расмий ахборот берилмади.

Олдинроқ Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳудудида Isuzu ва Lacetti тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид

Эълонлар