Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
У ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4 000 доллар миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилган.

Фото: Прокуратура департаменти
Олмалиқда Давлат кадастрлар палатаси шаҳар филиали бош муҳандиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир жараёнида Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси А.И. Олмалиқ шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган 0,28 гектардан иборат ер участкасини 3 қисмга бўлиб бериш ҳамда ҳар бир ер участкасига алоҳида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора сифатида талаб қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олиб, кейинчалик қолган 2 200 АҚШ долларини ариза муаллифидан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди

17:28 / 18.02.2025
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

17:27 / 12.02.2025