Оғриган қулоқни даволаш эмас, кесишни хоҳлаётганлар ҳақида
28 ноябр куни ҳуқуқ органлари ходимларининг тасвирларини уларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун 15 сутка қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси тўсатдан пайдо бўлиб, Қонунчилик палатасида бир кунда уч ўқишдан ўтиб кетди. Блогер Хушнудбек Худойбердиев бу ҳақдаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Бугун депутатлар кўп қонунлар қаторида яна битта антиқа қонунни ҳам тасдиқлабди.
Яъни ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги қонун уч ўқишда тасдиқланиб кетибди.
Бу нима дегани?
Бу шу деганики, эртага бирорта нопок, ўз ишига нолойиқ ва қонунбузар ички ишлар ходимининг видеоси ёки суратини интернетга жойласангиз, сизга жамоатчилик назоратидаги фаоллигингиз, тизимни тозалашдаги ёрдамингиз учун раҳмат айтишмайди, балки аксинча 15 суткагача тиқиб қўйишади.
Аслида бунақа алоҳида моддага эҳтиёж борми?
Йўқ! Ушбу қонун нормасига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ ва бу эртага фақат зарар келтиради.
Ҳозирги қонунларимизда ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қаршилик қилганларга жазо борми? Бор!
Ички ишлар ходимини ҳақорат қилгани учун (хоҳ ҳаётда, хоҳ интернетда) жазо борми? Бор!
Ички ишлар ходимига туҳмат қилиб, уни обрўсизлантиргани учун жазо борми? Бор!
Бўлди-да, унда яна нима керак сизларга?
Ўзи амалиётда энг кўп сохта айблов қўйиладиган моддалардан бири – ички ишлар органлари ходимига қаршилик қилиш, деган модда эди, кимнидир 15 суткага қамаш керак бўлса, одатда мана шу “дежурний” айбловдан фойдаланишарди. Энди яна битта “дежурний” модда қўшиляпти, ички ишлар ходимини обрўсизлантирмоқчи бўлди, деб қамашлар кўпаяди. Чунки нима обрўсизлантириш-у, нима обрўсизлантириш эмаслиги ҳақида аниқ чегара йўқ.
Жуда ёмон иш бўлибди лекин...
Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос, блогер
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ

18:26 / 15.05.2025