U17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Канада устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон Канадага қарши майдонга тушди.

Фото: Ўзбекистон U17
Суракартадаги «Манаҳан» стадионида ўтган учрашувда Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз йирик ғалабага эришди. Ҳисобни очувчи гол автогол сифатида қайд этилган бўлса, Амирбек Саидовнинг дубли ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Шу тариқа, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда. Испания 6 очкога эга бўлса, Мали 3 очко ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринда.
Ўзбекистон 3-турда 16 ноябр куни Испанияга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 14:00да бошланади. Гуруҳдан дастлабки икки ўрин эгаси ҳамда энг яхши натижага эга тўртта 3-ўрин соҳиби кейинги босқичга йўлланма олади.
U17 ЖЧ-2023. 2-тур
Ўзбекистон U17 – Канада U17 – 3:0
Ҳакам: Иво Мендез (Боливия)
Голлар: Ричард Чукву автогол 22, Амирбек Саидов 27, 80.
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳруз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев (18.Жасур Ҳикматуллаев, 46), 16.Муҳаммадали Раимов, 17.Оллоберган Каримов ( 3.Яҳё Ўринбоев, 85), 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.
Канада: 1.Натаниэль Абраҳам, 2.Тео Ригопулос, 3. Гаэль Де Монтини, 5.Чимере Омезе, 6.Лазар Стефанович, 7.Тарик Таҳид (10.Филип Игбинобаро, 46), 8.Живан Бадвал, 9.Антони Клуковски (19.Эрик Поп, 63), 11.Кевон Таверниер (21.Лукас Озимеч, 46), 13.Ричард Чукву, 14.Тайлер Лондоно.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

00:31 / 18.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди

00:18 / 14.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

00:22 / 10.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди

17:37 / 20.03.2024