Ўзбекистон | 23:01 / 12.09.2023
10562
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда зилзила содир бўлди 

Ер силкиниши магнитудаси 3,2 балл, эпицентри Шаҳрисабз туманида. 

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 12 сентябр куни соат 21:14 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. 

Зилзила эпицентри Тошкентдан 312 км жануби-ғарбда, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида, 15 км чуқурликда. 

Зилзила координаталари: 39,09 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик.  

Зилзила магнитудаси 3,2 балл.  

Зилзила оқибатлари ҳақида хабар берилмади. 

Мавзуга оид

Эълонлар