Ўзбекистон | 12:58 / 28.06.2025
1309
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Қашқадарёда кичик гидроэлектр станцияларини қуради

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзиянинг Nexus Green Resources Sdn Bhd компанияси бош ижрочи директори Бадрул Хишам ва директорлар кенгаши раиси Нг Су Бун бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарё вилоятига бизнес-миссияси ташкил этилди.

Фото: Дунё

Сафар вилоятда кичик турдаги гидроэлектр станцияларини (ГЭС) қуришга сармоя киритиш имкониятларини ўрганиш мақсадида уюштирилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов Малайзия делегациясини қабул қилди. Мулоқот чоғида ушбу жабҳадаги лойиҳани вилоятда амалга оширишда компания ҳокимлик томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.

Малайзия вакиллари вилоятда мавжуд дарё ва каналларда сув оқимидан оқилона фойдаланган ҳолда ГЭС қуриш лойиҳасини маҳаллий ҳамкорлар билан бирга амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Nexus Green Resources Sdn Bhd ва Хитойнинг Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd. компаниялари мутахассисларидан иборат жамоа вилоятда жойлашган дарё ва каналларга ташриф буюриб, уларда кичик ГЭСни жойлаштиришнинг техник имкониятлари ва самарадорлик кўрсаткичларини ўрганди.

Мавзуга оид