Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус иқтисодий зоналарни инфратузилма билан таъминлашда бозор механизми жорий этилади
"Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Белгиланишича, 2026 йил 1 июндан бошлаб махсус иқтисодий ва саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси асосида бозор механизмлари жорий этилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2025 йил 1 декабрга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2026 йил 1 январга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий ва саноат зоналарининг фаолиятини баҳолаш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ва яратилган иш ўринлари, юқори технологияли чуқур қайта ишлашга мўлжалланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда рейтинг белгилаш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Бунда уларнинг фаолиятини баҳолаш орқали рейтинг тизимини юритиш амалиётини жорий этиш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларини биринчи навбатда рейтинги баланд махсус иқтисодий ва саноат зоналарида амалга ошириш назарда тутилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобил йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбарлари зиммасига махсус иқтисодий ва саноат зоналари иштирокчиларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига ўз вақтида улаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юкланади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолёти фавқулодда вазият туфайли аэропортга қайтди
Ўзбекистон | 19:28
-
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди
Жаҳон | 19:19
-
Ўзбекистон Бутунжаҳон ёзги Универсиадани 13-ўринда якунлади
Спорт | 19:16
-
Босқичма-босқич эски қувурлардан замонавий иссиқлик тизимига ўтилмоқда - Veolia Energy Tashkent
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

09:47 / 15.07.2025
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади

08:38 / 15.07.2025
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади

07:43 / 15.07.2025
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади

09:22 / 14.07.2025