Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муроджон Аҳмадалиев ҳимоя жангида нокаут билан ғалаба қозонди (видео)
Муроджон Аҳмадалиев 3-бор чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.

Фото: Ed Mulholland/Matchroom
Тошкент вақти билан 26 июн тонгида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги 11-жангини ўтказди.
Иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби ҳисобланган Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) Американинг Техас штатида Matchroom томонидан ташкил этилган турнирда америкалик Ронни Риосга (33-4-0, 16 КО) қарши рингга кўтарилди.
Жанг ўзбекистонлик боксчининг устунлиги остида ўтди. 12-раунд давомида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг аввалига рақибнинг тана қисмига, кейинчалик бош қисмига берган кучли зарбаларидан сўнг рақиб полга қулади, аммо жангни давом эттирди. Муроджон эса ҳужумни тўхтатмасдан олдинга борди ва унинг навбатдаги кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.
Муроджон чемпионлик камарларини 3-бор ҳимоя қилишга муваффақ бўлди, бу ҳимоя жангларининг иккитасида рақиб муддатидан олдин мағлуб этилд.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев охирги жангини 2021 йилнинг 19 ноябр куни Хосе Веласкесга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида устун келганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой: Россияга қарши санкциялар Хитой ва ЕИ муносабатларига зарба берди
Жаҳон | 07:40
-
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ўзбекистон | 07:28
-
Махсус хизмат: Германияда Россиянинг жосуслик уринишлари кўпайди
Жаҳон | 07:24
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
Мавзуга оид

08:21 / 20.07.2025
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025