Ўзбекистон | 13:24 / 03.01.2022
37623
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 5 киши вафот этди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 январь куни соат 13:00 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган қисмида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1990 йилда туғилган ҳайдовчи А.М. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғаётганини инобатга олмасдан, катта тезликда ҳаракатланган. Машина бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда, ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу машинада бўлган тўрт нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид