Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамлакат кадрлар захирасига муҳтож, аммо минглаб битирувчилар қаерда?
Давлат сектори ва ОТМ вакиллари иштирокидаги интерактив тадбирларни ўз ичига олган Ziyo Week ҳафталиги ўтказилади. Ҳафталик доирасида етакчи иш берувчи компанияларнинг эътиборини жалб қилиш орқали билимли ёшларга янги карьера истиқболларига йўл очиш режалаштирилмоқда..

Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларини иш билан таъминлаш муаммоси долзарб. Меҳнат бозорида малакали кадрлар етишмаслиги кескин сезилаётганига қарамай, ҳар йили битирувчиларнинг аксарияти ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаша олмайди. Бу қайсидир маънода, таълим жараёни мобайнида талабаларнинг камдан кам ҳолларда тўлақонли амалиётдан ўтиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, вилоятларда иш ҳақи тўланадиган амалиётлар одат тусига кирмаган.
- Ҳозирги кунда бизнинг таълим тизимимиз талабаларнинг улкан маълумот оқими, янги илмий изланишлар ва технологияларни ўзлаштиришларига қаратилган. Замон шиддат билан ўзгариб бормоқда ва биз иш берувчилар билан фаол ҳамкорлик қилаётган олийгоҳларнинг битирувчи кадрлари сифати сезиларли даражада яхшиланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу амалиётга бошқалар, аввало талабаларнинг ўзларини жалб қилиш муҳимдир. Кўриниб турибдики, мамлакатга кадрлар захираси зарур, мутахассислар етишмаслиги нафақат тижорат соҳаси, балки давлат хизматида ҳам мавжуд, — дейди олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Aбсоатов. - Ўз навбатида, биз мазкур йўналишдаги таркибий ва тизимли ўзгаришларни амалга оширишда Фонд ва бошқа ташкилотлар билан музокараларга тайёрмиз.
Ziyo Week доирасида Ziyo Forum платформасининг асосий форматлари талабаларни таълим олиш давриданоқ карьера қуришга тайёрлаш учун синовдан ўтказилади.
- Биз талабалар ва ОТМлар билан доимий равишда мулоқот қиламиз. Ҳозирда карьерани режалаштириш билан боғлиқ муаммолар жуда кескин сезилмоқда: кўпчилик ўз мутахассислигининг моҳиятини билмасдан, "диплом учун" ўқишга боради. Фонд лойиҳалари асосида биз олийгоҳдаги таълимдан узоқлашмаган ҳолда, ўз карьерасини режалаштирадиган энг кучли талабалар жамоасини шакллантирмоқчимиз. Бунинг учун биз, авваламбор, потенциал ходимларни иш берувчилар билан боғлашимиз керак. Бугун бизда шундай имконият мавжуд.
Таъкидлашим лозим бўлган яна бир муҳим жиҳат – кўплаб битирувчиларда ривожланган soft skills кўникмаларининг етишмаслиги кузатилиб, у эса, ўз навбатида, ёш мутахассисларга иш жараёнида самарали иштирок этишларида ёрдам беради. Масалан, кўплаб ёшлар ўзларини таништириш, резюмени тўғри тўлдиришни билмайдилар, самарасиз мулоқот қиладилар, – дейди Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш фонди директори Бобур Фармонов.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

18:01 / 23.04.2025
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади

18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради

10:51 / 30.11.2024
Андижонда битирувчилар дарс ҳисобидан 3 кунлик армияга юборилмоқда, ММТВ буни оқламаслигини билдирди

09:42 / 26.05.2024