Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
11-синф битирувчилари мажбурий ҳамда танлов фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтказилади. Аттестацияда кузатув кенгаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳам қатнашишлари мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғига кўра, энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади.
Ҳужжатга мувофиқ, битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Бунда ушбу рўйхатга таълим тили ўзбек бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилади.
Якуний давлат аттестацияси доирасида 11-синф битирувчилари мажбурий ҳамда танлов фанлари бўйича якуний аттестациядан ўтказилади. Бунда танлов фанлари рўйхатидан битирувчи олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонидаги ўз танлаган йўналишга мос фанларни танлаши мумкин.
Якуний аттестацияда кузатув кенгаши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчи якуний аттестация топшириладиган фандан озод этилади. Хорижий тиллар ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

10:21 / 24.06.2025
50 нафар педагогни аттестациясидан ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

12:44 / 08.05.2025
Мисрда ўзбек тили грамматикасини ўрганиш бўйича дарслик яратилди

15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади

11:58 / 25.04.2025