«Буни шундай қолдирмаймиз» — Азиз Абдуҳакимов Тош ҳовли девори бузилгани ҳақида
«Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги тизим самарали ишламаяпти. Маданий мерос объектлари муҳофазаси тизимини қайта кўриб чиқишимиз керак», – деди бош вазир ўринбосари.

Фото: KUN.UZ
Хива шаҳридаги Тош ҳовли саройининг девори бузилиши Ўзбекистонда маданий мерос объектлари муҳофазаси тизимини қайта кўриб чиқиш кераклигидан дарак бермоқда.
Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда шу ҳақда айтиб ўтди.
Президентнинг Хоразмга ташрифи муносабати билан шу ерда бўлиб турган Абдуҳакимов Тош ҳовли саройидаги ҳолатни бевосита бориб кўргани, масала юзасидан ўрганиш олиб борилаётганини таъкидлади.
«Албатта, ўзим шу ерда эканимдан фойдаланиб, жойига бориб кўриб келдим. Бузган ташкилот деворда оғиш бўлгани, уни сақлаб қолиш мақсадида шундай қилгани, акс ҳолда буткул қулаб тушиб, ундан ҳам кўпроқ зарар келтириши мумкин, деган фикрларни айтяпти. Маданий мерос департаменти бошқача изоҳ беряпти.
Бу ерда кўп саволлар очиқ қоляпти. Шунақа хавф бор экан, бу нега олдинроқ ўрганилмаган? Ўрганилган бўлса, нега олдинроқ Илмий-эксперт кенгашига мурожаат қилинмаган? Мурожаат қилинган бўлса, нега тезда жавоб чиқмаган?
ЮНЕСКО билан ҳамкорлик бўйича миллий комиссия раҳбари сифатида айтаманки, буни шундай қолдирмаймиз. Ҳозир жиддий ўрганишлар олиб борилмоқда. Мана шу масалаларни кўтараётгани учун ОАВга раҳмат айтишимиз лозим.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги тизим самарали ишламаяпти. Маданий мерос объектлари муҳофазаси тизимини қайта кўриб чиқишимиз керак.
Биз маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ва реставрация қилишнинг самарали тизимини йўлга қўймасак, туризм йўналишида қилаётган шунча ишларимиз маъносиз бўлиб қолиши мумкин», – деди Азиз Абдуҳакимов.
Эслатиб ўтамиз, Тош ҳовли деворининг бир қисми бузилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, Маданият вазирлиги бунинг учун илмий-эксперт кенгашидан рухсат олинмаганини билдирди.
Вазирлик ахборотига кўра, таъмирлаш-тиклаш ишларини «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси буюртмачилигида «Сургут нефть строй» пудратчи корхонаси амалга оширган.
Аммо музей-қўриқхона илмий котиби Комилжон Худойбергановнинг сўзларига кўра, девор таъмири бўйича лойиҳа ҳужжатлари илмий кенгашдан ўтказиш учун шу йил августда Маданият вазирлигига берилган, аммо орадан 4 ой ўтса-да, бирор жавоб бўлмаган.
У Kun.uz'га берган изоҳида, вазирликдан жавоб келавермагач, шунингдек, девор парапети юқори қисмидан 20 сантиметргача оғиб, бу жараён сўнгги кунларда тезлашгани сабабли таъмирни бошлашга мажбур бўлишганини айтди.
«Режамизга кўра, девордан олинган ғиштлар бутунлигича ўз ўрнига қайтариб терилади. Натижада, биз девордаги оғишни бартараф этамиз ва уни тик ҳолига келтирамиз. Деворни бузишдан мақсад шу эди», – деди «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

08:37 / 02.06.2025
Ўзбекистонда экология муҳофазаси бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

20:30 / 20.05.2025
Хивадаги Дишан қалъа қайта тикланади

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

08:07 / 12.05.2025