Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилганда 13 та ёдгорликка 342 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура хабар беришича, текширишда, хусусан, қуйидаги ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди:
- Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 метр куб қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд;
- “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 метр куб қисми йўл очиш учун текисланиб, 2,2 млрд;
- Паркент туманида “Қоровултепа” ёдгорлигининг 941 метр куб қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 метр куб қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
- Пискент туманида “Мингтепа” (милоддан аввалги V аср) ёдгорлигининг 7000 метр куб қисми бузилиб, 231 млрд;
- Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V–VI асрлар) ёдгорлигининг 658 метр куб қисми техника ёрдамида қазилиб, 21 млрд;
- Юқори Чирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 43 метр куб қисми текисланиб, 1,3 млрд;
- Ўрта Чирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 метр куб қисми бузилиб, 1,7 млрд;
- Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III–VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 метр қисми бузилиб, 1,2 млрд сўм.
Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Намибия иқтисодий тежамкорлик мақсадида давлат дафн маросимлари бекор қилинди
Жаҳон | 00:30
-
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Жаҳон | 00:11
-
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди
Ўзбекистон | 23:53 / 04.07.2025
-
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
Мавзуга оид

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

21:54 / 30.06.2025
Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 300 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

15:22 / 27.06.2025
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

11:43 / 27.06.2025