Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади
Тошкентдаги Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши кутилмоқда.

Фото: gov.uz
Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Унга кўра, Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносини ҳам рўйхатга киритиш кўзда тутилмоқда.
Рўйхатга яна 130 га яқин объектларни киритиш режалаштирилган. Улар орасида масжидлар, музейлар ва турар жой бинолари ҳам бор. Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар, Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти биноси, Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби бинолар мажмуаси бор.
Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган моддий маданий меросини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларини тартибга солиш, рўйхатини шакллантириш, тарихийлигини сақлаш ҳамда уларнинг аҳамиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

18:38 / 28.04.2025
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди

08:46 / 10.03.2025