Карантин шароитида ишлаётган таксилар: дезинфекция бепул, лекин...
Республикамизнинг жанубий вилоятларида йўналишсиз такси хизматидан фойдаланувчи йўловчилар сони шу кунларда 70-80 фоизга камайган. Машиналар эса ҳар тўрт соатда бепул дезинфекция қилинмоқда.
Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаровнинг Kun.uz’га маълум қилишича, барча йўловчи ташиш корхоналари вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази билан шартнома имзолаган бўлиб, ДСЭНМ ходимлари ёрдамида йўловчи ташиш корхоналарида ҳар бир такси бепул дезинфекция қилинмоқда.
Шунингдек, Қарши шаҳри марказидан туманларга қатновчи «Дамас» микроавтобуслари, ҳозирча фаолият кўрсатиб турган бошқа жамоат транспортларини дезинфекциялаш ҳам қатъий белгиланган.
Сурхондарё вилоятида эса йўловчи ташиш корхоналари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан шартнома имзолаган. Транспорт бошқармаси вакилига кўра, йўловчи ташиш корхоналарида фаолият юритадиган ҳар битта автомашина тегишли тартибда дезинфекция қилинмоқда. Жамоат транспортлари эса фаолиятини тўхтатган.
Вилоятга кираверишдаги йўл-патрул постида ҳам махсус гуруҳ ташкил этилган бўлиб, вилоятга кирадиган ҳар битта автомашинани дезинфекция қилиш йўлга қўйилган. Постда Бойсун туман санитария-эпидемиология маркази навбатчилик ташкил этган. Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳам шу масканда навбатчиликда. Улар вилоятга кираётган барча автомашиналардаги йўловчиларнинг ҳароратини тепловизор ёрдамида текширмоқда.
Самарқанд вилоятида йўловчилар оқими кескин камайгани сабабли жамоат транспортлари қатновида оралиқ вақтлари узайтирилган. Барча турдаги йўловчи ташиш транспортларида худди шу тартиб – ҳар тўрт соатда дезинфекция.
Йўловчилар сони кескин камайган, таксиларнинг кунлик тўлови эса йўқ. Такси ҳайдовчиларидан ушбу ҳолатга эътироз ёғилмоқда.
Таксичиларга кўра, шу кунларда уларнинг хизматидан фойдаланувчи йўловчилар сони 70-80 фоизга камайгани ҳолда йўловчи ташиш корхоналари таксилар учун одатдагидек кунлик ва ойлик тўлов сақланиб қолмоқда.
Самарқанд шаҳрида бир қатор йўловчи ташиш корхоналари такси ҳайдовчиларига машиналарнинг ТТ сериядаги давлат рақамларини корхонага топшириб, тўловни тўхтатишни таклиф қилмоқда. Бу орқали дезинфекцияланмаган ҳолда йўловчи ташишнинг олдини ҳам олиш назарда тутилмоқда.
Мисол учун, Самарқанд шаҳридаги «Албатрос» йўловчи ташиш корхонаси худди шу таклифни илгари сурди. Такси ҳайдовчилари эса шахсий автомашиналарининг давлат рақамини топширса, автомашинани ўз эҳтиёжлари учун ҳам ишлата олмаслигини айтяпти.
Самарқанддаги яна бир йўловчи ташиш корхонаси — «Анвар транс» вакили эса ҳайдовчилар айнан шу масалада норозилик билдираётгани, аммо солиқ идоралари ҳозирча бу борада бирор таклиф бермаганини маълум қилди.
«Барча ОАВда уйда қолиш тавсия қилиняпти. Йўловчи сони кескин камайгани сабабли биз ҳам бир неча кун уйда бўлишни хоҳлаймиз, аммо кунлик тўлов бекор қилинмас экан. Бу кунига 35-40 минг сўмдан корхонага уйингиздан пул олиб бориб бериш керак, дегани.
Ҳаммадан ҳам такси ҳайдовчиларига қийин бўляпти. Бизга бундай кунларда ҳеч қандай фойда керакмас, тушунамиз. Аммо йўловчи ташиш корхоналари кунлик тўловларимизни ҳеч бўлмаса бироз камайтиришса бўларди», дейди самарқандлик такси ҳайдовчиларда бири.
Қашқадарё вилоятидан ҳам ҳайдовчилар худди шу масала бўйича мурожаат қилишди. Вилоят транспорт бошқармаси вакили биз билан суҳбатда айни масала юзасидан ҳайдовчиларга бирор имтиёз бериш, кунлик ёки ойлик маблағ тўловини қисқартириш тўлиқ йўловчи ташиш корхоналари ихтиёрида эканини маълум қилди.
Анвар МУСТАФОҚУЛОВ тайёрлади
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12
-
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди
Ўзбекистон | 17:10
-
Қирғизистон депортация бошлайди, Туркманистон АҚШдан хафа, Тўқаев вазирларини ҳайдади
Жаҳон | 15:39
-
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди
Жаҳон | 14:13
Мавзуга оид

12:48
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

19:48 / 13.06.2025
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири

21:27 / 12.06.2025
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест

16:11 / 12.06.2025