Украина ва Россия асирларни алмашишни бошлади

Фото: ТАСС
Украинанинг янги бош прокурори Руслан Рябошапка 30 август тунида Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашиш бошланганини маълум қилди.
“Алмашиш якунланди: денгизчилар, Сенцов, Карпюк, Балух, Гриб уйга қайтмоқдалар! Кутамиз!”, дейилган Рябошапканинг фейсбукдаги саҳифасида.
Украинага Керчь бўғозида қўлга олинган денгизчилар, 2014 йилда терактларни тайёрлашда айбланиб қўлга олинган украиналик режиссёр Олег Сенцов, Беларусь ҳудудида ушланган 21 ёшли Павел Гриб, 2016 йил декабрда Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ушланган Владимир Балух, 2014 йил мартида қўлга олинган Николай Карпюк қайтмоқда.
Айни вақтда Россия томони бу маълумотни тасдиқламаган.
Маълум қилинишича, маҳкумларни Киевдаги Жуляна аэропортида шахсан Украина президенти Владимир Зеленский кутиб олади.
Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида 12 июлда ўтган илк телефон мулоқотида Донбассдаги вазият, асирлар алмашиш, норманд форматидаги музокаралар муҳокама қилинганди.
Июль ўрталарида Украина ва Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари Россия ва Украинада ушлаб турилган маҳкумлар рўйхатлари билан ўзаро алмашишган. Украина рўйхатида Россия томонидан 150, Россия рўйхатида Украина томонидан 34 маҳкум ушлаб турилгани қайд қилинган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 13:40
-
NYT: АҚШ бомбардимончиларни Яқин Шарққа жўнатишда чалғитувчи тактикадан фойдаланди
Жаҳон | 13:30
-
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
Ўзбекистон | 13:20
-
Ўзбекистонда чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистон | 13:10
Мавзуга оид

13:00
Россияда украин тили мактаб дастуридан чиқариб ташланди

12:30
Россиянинг Киев ва минтақага ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди

20:40 / 22.06.2025
Зеленский Қрим сабаб янги санкциялар жорий этди

10:57 / 22.06.2025