NYT: АҚШ бомбардимончиларни Яқин Шарққа жўнатишда чалғитувчи тактикадан фойдаланди
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Эрондаги ядровий объектларга зарба бериш чоғида чалғитувчи манёврдан фойдаланди.

Фото: AP / David Smith
B-2 бомбардимончи самолётларининг икки гуруҳи Миссури штатидаги авиабазадан турли йўналишларга жўнатилди, деб ёзади The New York Times Пентагондаги манбаларга таяниб.
Гуруҳлардан бири транспондерлар ёқилган ҳолда ғарбга Гуам томон учиб кетди, шунда уларни тижорат сунъий йўлдошлари орқали кузатиш мумкин эди.
Етти бомбардимончи самолётдан иборат иккинчи гуруҳ GBU-57 бункерга қарши бомбалар билан тўлиқ юкланган ва аниқланмаслик учун транспондерлари ўчирилган ҳолда Эрон томон шарққа учган.
Ҳарбийлар режасига кўра, бу Эрон томонини Америка зарбаларининг вақти ва йўналиши ҳақида чалғитиши керак эди.
NYT, шунингдек, АҚШ ҳарбийлари ва разведка ходимлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги базаларига ҳужум қилишга тайёрланаётгани аломатларини қайд этганини ёзади.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирча АҚШ ҳарбийларига қарши ҳеч қандай чора кўрилмаган ва Ироқ расмийлари гуруҳларни ҳужумлардан тийилишга кўндиришга уринмоқда.
Мавзуга оид

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

21:42 / 07.07.2025
АҚШ «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳидан террорчи ташкилот мақомини олиб ташлади

18:42 / 07.07.2025
АҚШда ноқонуний мигрантлар сақланадиган «изолятор»лар сони салкам 60 тага ошди

17:10 / 07.07.2025