Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бизникилар” Малайзия ўрмонларида

Малайзиянинг кўришга арзигулик жойлари шунчалик кўпки қаерга боришингни билмайсан. Албатта, барча сайёҳлик йўриқномаларида кўрсатилган дам олиш масканларига борса бўлади, аммо саргузашт излаб келган бўлсангиз, бу йўриқномаларни унутганингиз маъқул. Мен ҳам турмуш ўртоғим билан шундай қилдик ва кўплаб қизиқ жойларни ўзимиз учун кашф қилдик. Бу жойлардан бири Ал-Хоразмий номидаги Фалакиёт Мажмуасидир. Цивилизиядан бироз четда жойлашган бу жойни топиб бориш осон бўлмади. Дастлаб, Малайзиянинг Жануби-ғарбий соҳилида жойлашган Мелакка шаҳрига ташриф буюрдик.
Мелаккадаги сув устига қурилган масжид
Бу шаҳар тарихи, камида алоҳида мақола учун манба бўла олади. Шу сабабли йўлда давом этамиз. Кейинги бекат Масжид Танаҳ шаҳарчаси, бизнинг тилда Тупроқ Масжид. Малайзия илгари Буюк Британия мустамлакаси бўлган. Шу сабабли кўпчилик инглиз тилида сўзлаша олади, лекин Куала-Лумпур ва туристик марказлардан четда жойлашган шаҳарларда инглиз тилида гаплаша оладиган инсонларни топиш қийинчилик туғдириши мумкин. Масжид Танаҳга келиб, биз айнан шундай шаҳарлардан бирига келганимизни тушуниб етдик. Имо-ишора орқали ўзбек тилида гапиравердик. Чунки, ўзбек тили ва инглиз тилини бир хил тушунар эди бу ер аҳолиси.
Қаергадир ўнгга, бизга эса чапга
Бир машинада астрономия мажмуасига етиб олдик. Мажмуа бир томондан денгиз, иккинчи томондан қалин ўрмон билан ўралган. Айнан шу жойда “Ал-Хоразмий” номини кўриш жуда ғалати бўлди.
Ал-Хоразмий Фалакиёт мажмуасининг бош дарвозаси
Ён-атроф ўрмон бўлгач қоравул ҳам ўз жойида эмас эди. Мажмуа ичига қадам босар экансиз, ҳаяжон янада ортиб кетади. Мажмуанинг биринчи корпусининг номи “Ал-Беруний”.
Ал-Беруний корпуси
Бу мажмуа ҳам планетарий, ҳам обсерватория, ҳам ўқув маркази сифатида фаолият кўрсатар экан. Ҳамма таътилда, шекилли, мажмуа бўм-бўш ва бутунлай бизнинг ихтиёрда эди. Исталган хонага кириб, унинг чироқларини ёқиб, ҳар хил автоматлардан эркин фойдаланиш мумкин.
Фазо кемасини бошқаришни симуляция қилувчи қурилма
Шунингдек минорага кўтарилиб, денгизни томоша қилиш мумкин эди.
Денгиз бўйидаги минора
Деворларда ҳам бизнинг ҳамюртлар ҳақида маълумотларни ўқиш мумкин эди. “Фалакиёт фанига ўз ҳиссасини қўшган Ислом олимлари” деган рўйхатнинг ярмидан кўпи “Бизникилар” эди.
Ғурурланмай бўларканми?!
Мирзо Улуғбек ҳақида малай тилидаги маълумот
Қисқаси, кимда-ким Малайзияга ташриф буюрса, шу жойни ҳам бир кўриб кетишни маслаҳат берган бўлардим. Албатта, бориш учун бир кунни йўқотишингиз мумкин, лекин бу шунга арзийди.
Ал-Хоразмий Фалакиёт мажмуасига хуш келибсиз!
Хуршид Зафарий
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

09:59 / 21.07.2025
Полша яна бир бор ўз фуқароларини Россияга саёҳат қилмасликка чақирди

14:56 / 18.07.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилаётгани маълум бўлди

08:25 / 18.07.2025
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

15:00 / 12.07.2025