Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
Испаниянинг оммабоп La Vanguardia газетасида "Mapa Tours 2025 йил ёзининг сайёҳлик тенденцияларини очиб беради: Ўзбекистон, Норвегия ва Хорватия машҳур йўналишлар қаторида" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Фото: "Дунё" АА
Унда Ўзбекистон 2025 йил ёз мавсумида испаниялик сайёҳлар орасида энг кўп талаб қилинадиган йўналишлардан бирига айлангани маълум қилинган.
Мақолада Ўзбекистон Mapa Tours мижозлари орасида Норвегия, Болтиқбўйи давлатлари, Хорватия, Руминия, Словения, Сицилия, Марказий Европа ва Миср каби мамлакатлар қаторида энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб қолаётгани қайд этилган. Ушбу мамлакатлар ўзининг бой маданий мероси, қизиқарли тарихи ва табиий ландшафтлари билан бир-биридан ажралиб туради ҳам сайёҳларни фаол жалб этмоқда.
"Бу йўналишларга талабнинг юқорилиги ажабланарли эмас, чунки бу тенденция ноёб ва ғайриоддий жойларни кўриш, кундалик ҳаётдан четга чиқиш имконини беради. Шу билан бирга мазкур давлатларга саёҳат Испаниядаги анъанавий ёзги таътилга нисбатан кўп молиявий харажатларни талаб қилмайди", – дея Mapa Group Travel бош директори Дэвид Море сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.
Мақола хулосасида "Бой маданий мерос, ноёб тарихий обидалар ва хилма-хил табиий ландшафтлар Ўзбекистонни янги таассуротлар ва ҳақиқий саёҳатни излаётганлар учун янада жозибадор танловга айлантиради",– деб ёзилган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
-
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари
Иқтисодиёт | 22:24 / 02.08.2025
Мавзуга оид

16:17 / 29.07.2025
Америкаликлар ярим йиллик турғунликдан кейин қувноқ ҳаётига қайтмоқчи

19:06 / 27.07.2025
Испания пляжлари Осиё сувўтлари билан қопланди

08:15 / 23.07.2025
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди

09:59 / 21.07.2025