Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради
iPhone 17 серияси асосий модели экрани катталашиши кутилмоқда.

Фото: macrumors.com
Интернетда Apple компаниясининг асосий iPhone 17 смартфони дисплей диагоналини 6,1 дюймдан 6,3 дюймгача ошириш режалари ҳақида хабар пайдо бўлди – маълумот ўз башоратида камдан-кам хатога йўл қўядиган Digital Chat Station томонидан баҳам кўрилди.
2024 йилда iPhone 16 Pro худди шундай ўзгаришни олган эди. Дисплей ўлчами, шу жумладан, ингичка рамкалар туфайли катталаштирилди - эҳтимол, стандарт янги iPhone рамкалари ҳам ингичка бўлиши мумкин.
Қайд этилганидек, Apple охирги марта iPhone асосий дисплейи ўлчамини 2019 йилда ўзгартирган эди: iPhone 11 дисплейи 5,8 дюймдан 6,1 дюймгача катталашди.
iPhone 17 серияси қуйидагича кўринишда бўлиши кутилмоқда:
- iPhone 17 - 6,3 дюйм;
- iPhone 17 Air (Slim) - 6,6 дюйм;
- iPhone 17 Pro - 6,3 дюйм;
- iPhone 17 Pro Max - 6,9 дюйм;
Асосий iPhone моделида кутилаётган яна бир янгиланиш 60 Гц ўрнига 120 Гц (лекин ProMotion'сиз) экран ҳисобланади. Яъни, контент учун Always-On-Display ёки мослашиш частотаси бўлмайди.
iPhone 17 тақдимоти катта эҳтимол билан сентябр ойида бўлиб ўтади. Шу билан бирга, iOS 26 янги шаффоф дизайнда чиқарилади. Компания буни сўнгги 11 йилдаги энг йирик янгиланиш деб атади.
Apple компанияси 2025 йилдан бошлаб ҳар йили iPhone дизайнини ўзгартириши ҳақида миш-мишлар бор. Маълумки, бу йил орқа камера модули ўзгаради, 2026 йилда эса навбат олд панелга келади. Бироқ, энг муҳим ўзгаришлар iPhone 2027 учун кутилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

15:06 / 30.06.2025