Ўзбекистон | 15:05 / 16.07.2025
776
2 дақиқада ўқилади

Эскалаторлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланади 

"Эскалаторлар ва ҳаракатланувчи йўлакларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эскалаторлар ва ҳаракатланувчи йўлаклар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга кўра, у кучга киргунга қадар ишлаб чиқарилган ва ўрнатилган эскалаторлар ва ҳаракатланувчи йўлакларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлаклар ушбу техник регламентга мувофиқ бўлганда муомалага чиқаришга рухсат этилади.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлаклар эгаси ўрнатиш, фойдаланишга топшириш, даврий кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек техник кўрик ва синовдан ўтказиш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакчани тайёрлаш учун ишлатиладиган элементлар белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлаклар уларни фойдаланиш шароитларига (иқлим омиллари, ифлосланганлиги, муҳитнинг агрессивлиги ва портлаш хавфи, ўрнатилган ҳудуднинг сейсмиклиги ва ҳ.к.) мувофиқ лойиҳалаштирилиши, ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши керак.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакларни лойиҳалашда хавфсизлик асослари ишлаб чиқилиши керак. Хавфсизлик асосининг асл нусхаси ишлаб чиқарувчида (лойиҳаловчида), нусхаси эса эскалатор ёки ҳаракатланувчи йўлакни ишлаб чиқарувчисида ва эскалатор ёки ҳаракатланувчи йўлакдан фойдаланувчи ташкилотда сақланади.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш, монтаж қилиш, модернизaциялаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун ушбу ишларни бажарган ташкилотлар ва корхоналар жавобгар ҳисобланади.

Эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакларининг таркибий қисмлари ва деталлари бир нечта корхонада ишлаб чиқарилган бўлса, эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакларни ишлаб чиқариш ёки капитал таъмирлаш сифати ва унинг техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун эскалатор ва ҳаракатланувчи йўлакларини етказиб берган ёки уни капитал таъмирлаган корхона жавобгар ҳисобланади.

Мавзуга оид