Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Компания браузерда ChatGPT’га ўхшаш чатдан фойдаланади. Бу фойдаланувчилар бошқа сайтларга ўтмаслиги учун мўлжалланган.

Фото: Reuters
OpenAI компанияси яқин ҳафталар ичида сунъий интеллект базасидаги веб-браузерини ишга туширади, деб ёзмоқда Reuters.
Қайд этилишича, OpenAI браузерининг интерфейси шундай ишланганки, амалиётларнинг бир қисми ChatGPT’га ўхшаш чатда амалга оширилади ва бошқа сайтларга мурожаат қилишга ҳожат қолмайди.
Chrome браузери Google бизнеси учун катта аҳамиятга эга, унга рақобатчи бўладиган браузернинг ишга туширилиши эса корпорацияга таҳдид уйғотади. Reutersʼга кўра, Google ўзининг браузери орқали рекламани аниқроқ таргетлаш учун фойдаланувчиларга оид маълумотларни кўпроқ тўплайди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар автоматик равишда Google қидирув тизимидан фойдаланади.
Манбаларнинг таъкидлашича, OpenAI браузери Chromium очиқ коди асосида ишлаб чиқилган. Корпорациянинг бошқа раоқбатчилари, масалан, Microsoft ва Opera ҳам айнан шу коддан фойдаланади.
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼни бўлиб юборишга ва монополияга барҳам бериш мақсадида Chrome браузери сотилишига эришмоқчи. Компания эса бундай ҳаракат унинг бизнесига зиён етказишини таъкидламоқда. OpenAI агар бўлиниш амалга ошса, Chrome’ни харид қилишга қизиқиш билдирган.
Chrome — браузерлар орасида дунёда етакчи, унинг улуши қарийб 64 фоиз. Иккинчи ўринда 22 фоиз билан Safari, учинчи поғонада эса 5 фоизли кўрсаткич билан Edge боради.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

21:08 / 20.06.2025
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин

17:40 / 24.05.2025
Сунъий интеллект тобора кучайиб бормоқда, лекин кўпроқ хатога йўл қўймоқда – ОАВ

18:13 / 06.05.2025
OpenAI тижорий компанияга айланиш режасидан воз кечди

00:30 / 16.04.2025