Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар: Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемага қарши ҳаракатлари халқаро қонунларга зиддир
«Анадолу» Йорк университети ҳуқуқ факултети ўқитувчиси Ҳейди Метюс ва Абу-Даби Ню-Йорк университетидан Жинан Бастаки билан суҳбатлашди.

Фото: Anadolu Agency
Исроил ҳарбийларининг Ғазо секторига гуманитар ёрдам олиб кетаётган Madleen кемасини тўхтатиши халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ва уруш жинояти ҳисобланади.
Бу ҳақда Йорк университети ҳуқуқ факултети ўқитувчиси Ҳейди Метюс ва Абу-Даби Ню-Йорк университетидан Жинан Бастаки «Анадолу» билан суҳбатда айтиб ўтди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кема халқаро сувларда сузиб кетаётганда қўлга олинган.
«Исроил Ғазонинг қонуний денгиз блокадаси бир қисми сифатида кемани тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эканини даъво қилмоқда. Агар блокада қонуний бўлса, Исроил назарий жиҳатдан уни халқаро сувларда қўллаш ҳуқуқига эга бўларди. Бироқ, бу фақат маълум шароитларда мумкин бўлади, масалан, кема ҳақиқий хавф туғдирса ёки бу транспорт воситасида ҳарбий ҳаракатларга самарали ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳолатлар бўлса», — дея тушунтирди Ҳейди Метюс.
Бундан ташқари, агентлик суҳбатдоши Исроилнинг Ғазо блокадаси мутлақ ноқонунийлигини таъкидлади. «Ушбу блокададан мақсад тинч аҳоли ўртасида қасддан очарчиликни келтириб чиқаришдир, бу эса жамоавий жазо ва ҳарбий жиноят ҳисобланади».
Метюс Халқаро жиноий суд (ХЖC) Исроилнинг очликдан қурол сифатида фойдалангани ва бу билан уруш жинояти содир этгани ҳақида асосли даъво қилганини эслатди.
Madleen Буюк Британияда рўйхатдан ўтганини таъкидлаб, у мамлакат «байроқли давлат сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши» кераклигини таъкидлади.
Жинан Бастаки, ўз навбатида, БМТнинг Денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси навигация эркинлигини кафолатлаши ҳамда очиқ денгизда фуқаро ва тинч кемаларни тўхтатишни тақиқлашини эслатди.
«Тўртинчи Женева конвенцияси инсонпарварлик ёрдамининг эркин ўтишига рухсат бериш мажбуриятини кўзда тутади. Гуманитар қонунчилик гуманитар ёрдам операцияларига аралашишни тақиқлайди. Бундан ташқари, ХЖС тинч аҳолининг очликдан ўлиши учун жиноий жавобгарликка тортади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, оз миқдорда гуманитар ёрдам олиб кетаётган кичик кеманинг тўхтатилгани Исроилнинг «геноцид нияти» борлигини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

21:50 / 15.07.2025
Сурияда яна гуруҳлар орасида тўқнашувлар юз берди. Исроил вазиятга аралашди

11:06 / 14.07.2025
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

23:05 / 11.07.2025