Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Россияга босим стратегиялари бўйича ишчи гуруҳ тарқатиб юборилди
Баҳорда тузилган ва Россияни тинчлик музокараларига мажбурлаш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси бўлган идоралараро гуруҳ бир неча ҳафта олдин ишини тўхтатган, деб ёзади Reuters.

Фото: Global Look Press/Valerie Plesch
Reuters хабарига кўра, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокараларни тезлаштириш учун Россияга босим ўтказиш стратегиясини ишлаб чиқаётган Вашингтондаги идоралараро ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тўхтатган. Агентлик 17 июн, сешанба куни АҚШнинг уч расмий вакилига таяниб хабар беришича, гуруҳ сўнгги бир неча ҳафта ичида амалда тарқатиб юборилган.
Эрта баҳорда тузилган ишчи гуруҳ, жумладан, Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ва экспортдан даромад олишга ёрдам берадиган собиқ СССР, Шарқий Европа ва Осиё мамлакатларига босимни кучайтириш чораларини муҳокама қилган. Май ойи охирида гуруҳ фаолияти тўхтаб қолди, чунки унинг иштирокчиларига АҚШ президенти Доналд Трамп Москвага нисбатан кўпроқ қарама-қаршилик позициясини эгаллашдан манфаатдор эмаслиги аён бўлди, дея таъкидлади агентлик манбалари.
Ишчи гуруҳнинг вазифаси тобора аҳамиятсиз бўлиб қолди, чунки Трамп Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан ҳафсаласи пир бўлди, бу эса ҳеч қандай ютуқларга олиб келмади, деб ёзади Reuters. Унга кўра, идоралараро гуруҳ фаолиятига энг сўнгги зарба тахминан уч ҳафта олдин Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК)нинг кўпчилик аъзолари, жумладан, Украинадаги уруш муаммолари билан бевосита шуғулланган жамоанинг ишдан бўшатилиши бўлди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
Мавзуга оид

12:04
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:20
Россия думаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунчиликни яна кучайтирмоқда

11:15