Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 метр нарига кўчирилса, тирбандлик йўқолади — президент Қумқўрғондаги «шлагбаум» муаммоси Нарзуллаевга қараб қолгани ҳақида
Шунингдек, «Термиз-Сариосиё» темирйўли тўлиқ электрлашмагани туфайли тепловозлар икки баробар кўпроқ вақт юраётгани, лекин транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва «Ўзбекистон темирйўллари» раиси Зуфар Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммолар таҳлил қилинди.
Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.
Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.
Масалан, Қумқўрғон марказидаги темирйўлда ҳар куни 20 марта ёпиладиган «шлагбаум» 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобил учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимининг ваколати бор. «Ўзбекистон темирйўллари»дан рухсат олиш керак.
Ёки, «Термиз-Сариосиё» темирйўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда боряпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.
Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва «Ўзбекистон темирйўллари» раиси Зуфар Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

15:04 / 14.07.2025
2030 йилгача асфалт қилинмаган ички йўл қолмайди — транспорт вазири

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

18:19 / 10.07.2025