Жамият | 09:33 / 15.06.2025
3137
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарёда сохта профилактика инспектори қўлга олинди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўзини ҳудудий профилактика инспектори деб таништириб, фуқарога унинг устидан ариза тушганлиги, қўлда турли фото ва видеотасвирлар борлигини айтиб, бўлимга чақиради.

Аёл боролмаслигини маълум қилган, ўзини профилактика инспектори деб таништирган шахс эса аёлдан ишини ҳал қилиб бериши учун 500 доллар талаб қилган.

Унинг сўзларига ишонган аёл шахсий маълумотлари ошкор бўлмаслиги учун сохта профилактика инспектори талаб қилган пулларни унинг пластик картасига ташлаб беради.

Сохта профилактика инспектори яна 1,5 млн сўм талаб қилиб, пулни олаётган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга оид